"Интер" Димаркога янги шартнома таклиф қилмоқчи
- 19-январ, 09:37
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Интер" чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко билан янги шартнома имзоламоқчи.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти 28 ёшли футболчи билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Унга кўра, янгиланган шартномада футболчининг маоши оширилади. Бундан ташқари, номаълум инглиз жамоаси италиялик футболчига қизиқиш билдирган, аммо ҳимоячи "Интер"ни тарк этиш ниятида эмаслиги билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Федерико Димарко Кристиан Чиву жамоаси сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида тугайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ