
Инсайд! Искандеров "Навбаҳор"да қоладими ёки йўқ?
- 31-декабр 2023, 12:51
- 2
- Футбол
Жамшид Искандеров келаси мавсумни 100 фоиз "Навбаҳор" сафида ўтказади. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг Телеграмдаги канали орқали маълумот берди.
"Клуб ва футболчи ўзаро келишувга эришган. Шартнома муддати узайтирилади. Искандеровнинг Наманганда қолиши "Навбаҳор"нинг эраси ҳали тугамаганини англатади", - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Жамшид якунланган мавсум "Навбаҳор" сафида Суперлиганинг 26 ўйинида 4 та гол ва 6 та ассист муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ