UFC тарихидаги ТОП-5 жанчи ким? Илия Топурия жавоб берди
- 27-феврал, 14:59
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Илия Топурия Эдин Росс билан ўтказган интервью давомида барча даврларнинг энг буюк жангчилари ҳақида айтиб ўтди.
Қизиқарлиси, спортчи ўзининг мазкур рўйхатига россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Деметриус Жонсонни киритмади.
— Сен учун барча даврларнинг ТОП-5 UFC жангчилари ким?
— Барча даврларники? Жорж Сен-Пьер, Жон Жонс… Яна ким? Очиғи, бу жуда қийин савол. Мен доим исмларни унутаман.
— Деметриус Жонсон-чи? Уни ТОП-5 га киритасанми?
— Йўқ.
— Нима?! Уни тарихдаги энг буюк енгил вазн жангчиси, деб ҳисобламайсанми?
— Энг буюк енгил вазндами? Балки. Ҳа, эҳтимол, у шу дивизионда энг яхшисидир. Яна ким менинг ТОП-5’имда… Билмадим, ёрдам бер.
— Қара, сенда Жорж Сен-Пьер, Пенн, Илия Топурия, Силва бор.
— Ҳа, лекин мен ўзимни бундай рўйхатларга қўшишни ёқтирмайман.
— Хабиб-чи?
— Унинг сўнгги икки жангидан олдин баҳсларини томоша қилиш унчалик қизиқ эмас эди.
Ғиёсиддин Уралов тайёрлади