Илия Топурия: "Хабиб Нурмагомедов - ММА тарихидаги энг буюк жангчи эмас"
- 14-феврал 2025, 15:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия аралаш яккакурашлар тарихидаги энг буюк жангчини кимлигини айтди.
“Мен учун ММА тарихидаги энг буюги - Жон Жонс. Одамлар Жонсни Хабиб билан солиштириши кулгили. Нурмагомедов UFC да 14 ёки 15 та жанг ўтказган. Америкалик эса 22 ғалаба қайд этган" - дея Топуриянинг сўзларидан иқтибос келтирди Х даги "Werdist ММА" аккаунти.
Эслатиб ўтамиз, Абу-Дабидаги "UFC 308" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Топурия АҚШ вакили Макс Холлуоэйни учинчи раундда нокаутга учратганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ