Илия Топурия охири "ёрилди" ва ОАВга мурожаат қилди
- 4-январ, 12:08
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия "El Mundo" нашрининг "El Matador" собиқ турмуш ўртоғи томонидан унга нисбатан уйдаги зўравонлик айблови бўйича кўрсатма бериш учун Испания судига чақирилганлиги ҳақидаги маълумотни қатъиян рад этди.
"Оммавий ахборот воситаларининг ишини қадрлайман ва уларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бироқ минг афсуски, ҳозир мен спортга алоқаси бўлмаган масалалар бўйича янгиликлар сарлавҳасида турибман. Таниқли шахс номи катта янгиликлар ва шов-шувли сарлавҳаларга дучор бўлишини тушунаман. Бироқ кеча бир ОАВ ёлғон сарлавҳа билан материал эълон қилиб, мени оилавий зўравонлик иши бўйича кўрсатма бериш учун чақиришганини айтди. Кейинчалик бу сарлавҳа нотўғри бўлгани учун ўзгартирилди.
Мени ҳеч қачон бундай иш юзасидан кўрсатма бериш учун чақиришмаган, албатта, агар зарур бўлса, буни ўз ихтиёрим билан қиламан. Суд тизими туфайли у ерга боришим шарт, аммо чақирув қоғози фақат - мен тўрт ойдан бери кўрмаган - қизимнинг Испаниядан ташқарига чиқиши билан боғлиқ оилавий ва маъмурий масалага тегишли холос.
Мен ҳам ошкоралик тарафдориман, лекин бу текширилмаган маълумотларни тарқатиш, фактларни бузиб кўрсатиш ёки ҳимояга лойиқ вояга етмаган бола билан боғлиқ масалаларни ошкор қилишни оқламайман. Ҳаммаси ажрашганимиздан кейин бир неча ҳафта ўтиб бошланди. Баъзи мутлақо асоссиз молиявий талабларни қабул қилишдан бош тортганимдан сўнг, зўравонликда айбланган ариза берилди - бу билан илгари мени қўрқитишган ва ҳозир бу судда кўриб чиқилмоқда.
Мен Худога, адолатга ва одамларга ишонишда давом этаман. Ҳақиқат қарор топишини ва тез орада ҳаётимдаги энг муҳим икки инсондан бирини - ўғлим Уго ва қизим Жоржинани қайтариб олишимни биламан. Оммавий ахборот воситаларидан илтимосим шуки, уларнинг аксарияти менга доимо кўрсатган ҳурмат ва принципиалликни сақлаб қолишсин, фактларга таянишсин, чунки ҳақиқатнинг йўли битта. Худо хайрингизни берсин", - деб ёзди Топурия ижтимоий тармоқда.