Илия Топурия: “Боксда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман”
- 20-октябр 2025, 10:21
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Илия Топурия боксда ҳам кучини синаб кўриш ниятида эканини айтди.
“Мақсадим — боксчи сифатида рингга чиқиш ва ўзимни мазкур йўналишда ҳам синаб кўриш. Буни албатта бажараман. Бироқ ҳозирча аниқ сана мавжуд эмас”, - деди грузиялик.
Эслатиб ўтамиз, Топурия сўнгги жангини 2025 йил 29 июн куни Чарльз Оливейрага қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ