Икки ҳамюртимиз "ONE Fight Night 36" турнирида иштирок этади
- 3-сентябр 2025, 23:01
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
4 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида "ONE Fight Night 36" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда икки ҳамюртимиз иштирок этиши белгиланган.
Промоушеннинг супер енгил вазн тоифасида 3-ўринни эгаллаб турган Санжар Зокиров хитойлик Ҳу Ёнг (5-ўрин)га қарши ММА қоидаларига кўра жанг қилади.
Яна бир вакилимиз Асламжон Ортиқов эса мезбон спортчи Конгзоране Сор билан муай тай қоидаларига кўра баҳс олиб боради.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ