Игорь Сергеев - "Сўғдиёна" билан ўйинларда тўпурар
- 15-апрел 2023, 14:01
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати "Сўғдиёна" билан учрашувдан аввал ўзаро ўйинларда ўзини энг кўп кўрсатган футболчилар ҳақида маълумот берди.
Жиззахликларга қарши беллашувларда Игорь Сергеев энг кўп марта тўп киритишга эришган. У ҳозирга қадар 12 марта "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилган. Анвар Солиев эса Игордан битта кам гол урган. Солиев ҳисобида 11 та гол бор. Дилмурод Назаров ўз вақтида ушбу жамоа дарвозасига 6 бор тўп киритишни уддалаган. Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев ва Азамат Абдураимов 5 мартадан ушбу жамоа билан тўқнашувларда дарвозани ишғол этган.
Жиззахликлардан Фурқат Эсонбоев 4 марта, Самад Нарзиқулов 3 бор "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган.
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари
12 - Игорь Сергеев
11 - Анвар Солиев
6 - Дилмурод Назаров
5 - Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев, Азамат Абдураимов.