Игорь Голбан: "Клубнинг режалари ҳамда вазифалари менга ёқди"
- 22-январ, 22:09
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Янги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қиладигам тажрибали ҳимоячи Игор Голбан клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Андижон” жамоасидан тушган таклифдан хурсанд бўлдим. Клубнинг олдига жиддий мақсадлар қўйилган ва бу йўлда мен ҳам қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Янги жамоага ҳамда муҳитга мослашиш жуда яхши кечмоқда.
Клубнинг режалари ва вазифалари менга ёқди. Таркиб ҳам кучайтириляпти. Анталиядаги йиғинимиз ҳам мураббийларнинг кўрсатмалари асосида давом этмоқда. Биз бу ердан чемпионатга оптимал формада етиб борамиз. Барчамиз янги мавсумда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ