IBA Жаҳон чемпионати. Кунни ғалаба билан бошладик!
- 9-декабр 2025, 18:40
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан 4 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди.
-54 кг вазнда боксчимиз Асилбек Жалилов Гана спортчиси Амаду Моҳаммедга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг яна бир ҳамюртимиз Акмалжон Исроилов қозоғистонлик Даулет Тулемиссовга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ