Ҳусановнинг "Вест Хэм"га қарши ўйини статистик порталлар томонидан баҳоланди
- 15-март, 05:12
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 30-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" сафарда "Вест Хэм" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дурранг ўйнади.
Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди. Бир қатор статистик порталлар ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатларига баҳо берди.
Жумладан, SofaScore Ҳусановнинг ўйинини 6.7 баллга, FotMob 7.7 баллга, Flashscore эса 6.5 баллга муносиб деб топди.
Маълумот учун, "шаҳарликлар" кейинги беллашувни Чемпионлар лигаси доирасида "Реал Мадрид"га қарши ўтказади. Мазкур баҳс 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ