Ҳусанов "Брентфорд"га қарши учрашувдан сўнг яна асосий таркибда майдонга тушадими?
- 20-декабр 2025, 03:52
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 17-турида "Вест Хэм" билан куч синашади. Ушбу тўқнашувдан аввал бир неча машҳур нашрлар "шаҳарликлар"нинг ўйин учун таркибини тахмин қилиб кўрди.
"Sports Mole" нашрининг талқинига кўра:
Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, ЎРайли, Гонзалес, Бернарду, Рейндерс, Шерки, Фоден, Холанд.

"Sportsgambier" сайти ҳам ўз версиясини тақдим этди:
Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, ЎРайли, Гонзалес, Бернарду, Рейндерс, Шерки, Фоден, Холанд.
Шунингдек, "Sportingnews", "Goal", "Whoscored", "Fotmob" ва бошқа ишончли манбалар ҳам худди шу таркиб бугунги ўйинда майдонга тушишини башорат қилмоқда. Маълумотларга кўра, бугун Абдуқодир Ҳусанов ўйинни захирадан бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" учрашуви 20:00’дан бошлаб старт олади.