"Ҳумо" КХЛ клубига имкон қолдирмади (фото+видео)
- 9-август 2019, 14:20
- Shahzod
- 0
- Қишки спорт турлари
Унда Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳам иштирок этмоқда. Илк турда Минскнинг "Динамо" жамоасига 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган Евгений Попихин шогирдлари кеча маҳаллий "Торпедо" клубига қарши музга чиқишди.
Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда "Ҳумо" хоккейчилари КХЛда иштирок этадиган "Торпедо" жамоаси устидан 3:0 ҳисоби устун келишди. Голларга Денис Мошаров, Артём Воронин ва Семён Валуйксийлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 2 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Эртага эса улар Москванинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
Torpedo vs Khumo

1 / 15
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ