Ҳозир “Барса”да шу иккисидан зўри йўқ!
- 9-апрел 2025, 09:54
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Ханс-Дитер Флик бошқараётган ҳозирги жамоанинг даражаси ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.
- Менга Флик қўл остида “Барселона” ёқяпти. Жамоа жуда самарадор ва юқори даражада ўйнаяпти.
Таркибда натижани таъминлаётган иккита муҳим ўйинчи бор: булар Педри ва Ламин Ямал.
Яна икки тажрибали футболчи – Рафинья ҳамда Роберт Левандовскининг ҳам ўйинга таъсири сезиларли даражада кучли. Бироқ Педри ва Ямалнинг даражаси ўзига хосдир, - деди Луис Суарес.
Уругвайлик футболчи каталонияликлар таркибида 2014-2020 йилларда тўп тепган. Суарес олти йил давомида “Барселона”да 283 та учрашувда майдонга тушиб, 195 та гол ва 113 та ассист муаллифи бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ