
Ҳоккей. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Канадага тенг келадиган рақиб топилмади
- 21-август 2022, 14:42
- Javokhir Azimov
- 0
- Хоккей
Канаданинг Эдмонтон шаҳрида ҳоккей бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
Финалда мезбонлар Финляндия U20 жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 3-ўрин учун беллашувда Швеция ҳамда Чехия ёшлари ўзаро куч синашди. Унда скандинавияликлар 3:1 ҳисобида устун келди.
Ёшлар мундиалининг амалдаги ғолиби АҚШ жамоаси ҳисобланади. Океанорти вакиллари бу сафар 1/4 финалда чехиялик тенгдошларига имкониятни бой берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ