Here we go! Омар Мармуш "Манчестер Сити" футболчиси
- 17-январ 2025, 05:10
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Мисрлик страйкер Омар Мармуш "Айнтрахт"дан "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришган. Футболчи "шаҳарликлар" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Англия клуби ушбу трансфер учун бонуслар билан ҳисоблаганда 80 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Ушбу мавсум 34 та голда иштирок этишга улгурган Мармуш "Сити"нинг қишдаги 3-трансфери бўлмоқда. Бундан олдин жамоа Витор Рейс ва Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиши аниқ бўлганди. Тез орада клуб 3 та харидини ҳам расман эълон қилади.
Манчестерликлар бу билан тўхтаиб қолиш нияти йўқ. Кейинги қадам "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязони сотиб олишдир. Трансфер 60-65 миллион еврога амалга ошиши мумкин. Музокаралар аллақачон бошланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ