Ҳеч кимга керак бўлмай қолган Россия футболи юлдузига Саудия Арабистонидан зўр таклиф бор
- 25-январ 2023, 22:07
- 0
- Футбол
Россиялик ҳужумчи Артем Дзюба фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин, дея ёзмоқда "РИА Новости".
Манбанинг хабарига кўра, 34 ёшли футболчи учун саудияликлар йилига 3 миллион доллар маош таклиф қилмоқда. Дзюбанинг ўзи оиласи манфаатларини ўйлаб Россияда қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Артемнинг сўнгги клуби Туркиянинг "Адан Демирспор" жамоаси ҳисобланади. Ўтган йилнинг 3 ноябрь кунида клуб ҳужумчи билан шартномани бекор қилган. Шундан буён форвард эркин агент.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ