Ҳамюртимиз Австралияда рингга кўтарилади!
- 2-декабр 2025, 22:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
17 декабрь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ушбу кечада юртдошимиз Шуҳратбек Аблуллаев (5-0, 4 КО) ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Пауло Аукосо(8-0, 4 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс 79,3 кг да 6 раунд этиб белгиланган.
Маълумот учун, Аблуллаев бугунга қадар профессионал боксдаги барча жангларини Ўзбекистонда ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ