Гвардиолага ҳеч ким керак эмас
- 26-январ 2021, 22:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб қишки трансферлар вақтида янги футболчи олмаслик бўйича якуний қарорни қабул қилганини айтди.
- Биз қишки трансферлар вақтида янги футболчи олмаймиз. Гарчи биз бу масалани муҳокама қилмаган бўлсак-да, жамоа мавсумни таркибда бор футболчилар билан якунлайди, - деди испаниялик мураббий.
“Манчестер Сити” Серхио Агуэро ўрнига тўпурар ҳужумчи олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ