Гвардиола “Сити”дан кетиб ягона орзусини амалга оширади
- 26-феврал, 13:22
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги ўн йиллик фаолиятидан кейин жорий мавсум охирида лавозимини тарк этиши мумкин.
The Touchline нашри маълумотига кўра, Манчестер клубидаги фаолияти тугагач, испаниялик мутахассиснинг ягона орзуси — жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш бўлади.
У муайян бир терма жамоани бошқаришни режалаштирмаяпти, аммо халқаро майдонда рақобатлаша оладиган жамоага мураббийлик қилишни истайди.
Гвардиола бошқаруви давомида “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери 18 та соврин ютди, жумладан олти марта Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Гарчи Пепнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган бўлса-да, жорий мавсум якунланганидан кейин ўзгариши бўлиши кутиляпти.