Гвардиола: "Фоден анча етук футболчига айланди"
- 21-октябр 2025, 12:49
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа футболчиси Фил Фоден ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ҳозир у анча етук ва бошқача. У майдонда завқ олади, қувонади ва машғулотларда ажойиб кайфиятда бўлади.
Энг муҳими, у жарима майдонида бўлганда доим хавф туғдиради. Фил бир қадам олға силжиди ва ўзига хос услубда ўйнамоқда — ўтган йиллардагидек. Фақат ўтган мавсумни ҳисобга олмаганда, у ҳар мавсумда ажойиб бўлган", — деди Гвардиола.
Маълумот ўрнида, 25 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум АПЛда 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ