Гвардиола: "Фил ҳар қандай ҳужумкор позицияда ўйнай олади"
- 6-август 2023, 16:46
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Фил Фоден ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Фил ҳар қандай ҳужумкор позицияда ўйнай олади. Аммо марказда у эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши керак, ҳимояга қачон қайтишни билиши керак. Аммо ҳужумда ўйнаш учун у ҳақиқатан ҳам керак бўлган ҳамма нарсага эга", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Goal".
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 48 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ