- #Манчестер Сити
- #Арсенал
- #АПЛ
- #Астон Вилла
- #Хосеп Гвардиола
- #ЕЧЛ
- #Англия Лига кубоги
- #Англия кубоги
- #Микель Артета
Гвардиола : "Арсенал учун 6 очколик фарқ чемпионликка етармикан"
- 9-феврал, 17:50
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида фикр билдирди.
"Биз олти очко фарқ билан орқадамиз. Бу катта фарқ. Аммо ҳар қандай нарса юз бериши мумкин. Ким билади, "Арсенал" учун 6 очколик устунлик чемпион бўлиши учун етармикан. Ҳали олдимизда 13 та ўйин бор ва бу кўп нарсани ҳал қилади. Бундан ташқари, яна Англия Кубоги, Лига Кубоги, Чемпионлар Лигаси бор. Жароҳатланишлар ҳам бўлиши мумкин. Орадаги фарқни қисқартириш қийин бўлади. Лекин имкониятлар бор биз "Арсенал"нинг изидан нафас олгудай даражада етиб оламиз", - деди "шаҳарликлар" устози.
Маълумот учун, айни вақтда АПЛ турнир жадвалида Артета бошчилигидаги "тўпчилар" 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонани эса 50 очко жамғарган холда "Манчестер Сити" эгаллаб турибди. 3-ўринда эса 47 очко билан "Астон Вилла" келмоқда.