
Греция Суперлигаси. Машарипов дебют қилган баҳсда "Пансерраикос"ни аяб ўтиришмади
- 30-октябр 2023, 02:12
- 0
- Футбол
Греция Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Панатинаикос" - "Пансерраикос" ўйини бўлиб ўтди. Унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувда голларга Шпорар (дубль), Чован (автогол), Черин ва Манчини муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади. "Пансерраикос" сафида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов 63-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Маълумот ўрнида, Машарипов жамоаси айни пайт 9 очко билан 8-поғонани банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ