
Гранадада болалар жамоалари ўртасидаги учрашувда отишма содир бўлди
- 11-ноябр 2024, 16:27
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Шанба куни "Гранада"нинг футбол майдонида отишма юз берди. Натижада икки киши енгил тан жароҳати олди.
Воқеа содир бўлган пайтда болалар жамоалари ўртасидаги баҳс давом этаётган эди. Ҳодиса соат 20:30дан кейин рўй берди, трибунада ўтирган бир эркак ва бир аёл жароҳатландилар.
Отишма сабаби ҳозирча номаълум. Қўлга олинганлар йўқ. Полиция ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ