Голларга бой ўтган учрашувда Сенегал Бразилияни таслим қилди. Манедан дубль!
- 21-июн 2023, 02:03
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Яна бир ўртоқлик ўйини Бразилия - Сенегал баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда африкаликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Пакета ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Диалло имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида "пентакампеонлар" 3 дақиқани ичида икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. 58-дақиқада эса Маркиньос ҳисобни қисқартирди. Мане ўйинга қўшиб берилган вақтда яна ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, мазкур учрашувда Мане ва унинг дўстлари ғалаба қозонди.
{game}4185574{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ