Гол урган Мбаппе танқидларга ўткир жавоб қайтарди
- 8-декабр 2024, 10:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испания чемпионатининг 16-турида “Реал” сафар учрашувида мезбон “Жирона” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ўйинга якуний нуқтани учинчи голни урган Килиан Мбаппе қўйди.
Беллашувдан кейин франциялик ҳужумчи ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Омадсиз учрашувлардан кейин гол уриш қандай бўлганини сўраяпсизлар. Бу ишимнинг бир қисми. Мен жамоага ёрдам беряпман, буни ҳар бир учрашувда уддалаш ҳаракатидаман. Ўйинда характер кўрсатиш ва ғалабага ёрдам беришга уриняпман, - деди Килиан Мбаппе.
Килиан Мбаппе Испания суперклубидаги дебют мавсумида барча турнирларда 21 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва учта ассист ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ