
Газизов Ўрунов ва Кокорин трансфери ҳақида: Яширадиган ҳеч нарсам йўқ!
- 25-декабр 2021, 07:35
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Уфа" клуби бош директори Шамиль Газизов "Спартак" хўжайини Леонид Федуннинг сўзларига изоҳ берди.
"Ниҳоят, Федун ишдан сўшатилганимдан кейин мен билан гаплашмоқда. Тўғри, бу оммавий ахборот воситалари орқали бўлаётгани ачинарли. "Спартак" текширув ўтказишни истайди, бу уларнинг ҳуқуқи. Яширадиган ҳеч нарсам йўқ",-деди Шамиль.
Аввалроқ, Федун Газизов жамоа акцияларининг бир қисми унга топширилиши кераклиги ҳақида гапирганини айтганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ