Гаттузо Италия терма жамоасидан кетди
- 3-апрел, 17:27
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Италия футбол федерацияси матбуот хизмати Женнаро Гаттузо терма жамоа бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди.
"Италия футбол федерацияси ва Женнаро Гаттузо ўзаро келишувга кўра, мураббийни Италия терма жамоаси билан боғлаб турган шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. FIGC Гаттузо ва унинг бутун штабига сўнгги тўққиз ой давомида профессионаллик, фидойилик ва иштиёқ билан ишлаганликлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида ҳар томонлама муваффақиятлар тилайди", - дейилади баёнотда.
Италия терма жамоаси 2026-йилги жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади ва плей-офф финалида Босния ва Герсеговинага ютқазди - 1:1, 1:4 пенальтилар сериясида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ