Гари Невилл: “Ҳаттоки ёмон мавсумда ҳам "Манчестер Юнайтед" соврин ютиш имкониятига эга”
- 10-май 2025, 17:03
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Собиқ ҳимоячи Гари Невилл “Манчестер Юнайтед”нинг муваффақият қозониш қобилияти ҳақида шундай деди:
– “Манчестер Юнайтед” ҳаттоки қийин ва ёмон пайтларда ҳам – бу мавсум, ростдан ҳам, жуда ёмон ўтди – соврин юта олиш имкониятига эга. Бу бир футбол клуби учун ёмон одат эмас.
– Улар ҳануз финалларга чиқишмоқда ва муваффақиятга эришмоқда, гарчи АПЛдаги ўйинлари ҳақиқатдан ҳам даҳшатли бўлган бўлса ҳам, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим бошчилигидаги "қизил иблислар" Европа лигасининг ярим финалида "Атлетик"ни икки ўйин натижасига кўра, 7:1 ҳисобида муваффақиятга эришиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи беллашувда эса "Тоттенхэм"га қарши тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ