"Галатасарой" Гризманнга таклиф тайёрламоқда
- 17-декабр 2025, 13:28
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Галатасарой" "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
"Fanatik" нашри хабар беришича, Туркия клуби франциялик ҳужумчига 2+1 кўринишида таклиф тайёрламоқда. Антуаннинг "матрасчилар" билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Шу сабабли, уни фақатгина сотиб олиш мумкин.

"Галатасарой" агарда футболчи билан келишувга эришса, "Атлетико"га таклиф билан чиқишни кўриб чиқмоқда.
Гризманн 2014 йилдан бери "Атлетико"да тўп суриб келади. Орада 2 йил "Барселона"да ҳаракат қилиб, яна Мадрид клубига қайтди. У мазкур мавсум 23 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ