
Фёдор Емельяненконинг укаси бир ярим йилга қамалди
- 19-декабр 2024, 17:11
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Россиялик машҳур ММА жангчилари Фёдор ва Александр Емельяненколарнинг укаси Иван Емельяненко Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда спортчининг адвокати Сергей Карпеев маълум қилди.
“Старый Оскол шаҳар суди Иванни бир йил-у олти ойга озодликдан маҳрум қилди. Биз ҳукм устидан шикоят қиламиз" - дея адвокатнинг сўзларини келтирди "Матч ТВ".
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёзида Старый Осколда Иван нотаниш аёлни ҳимоя қиламан деб, бир эркакни юзига қаттиқ шикаст етказган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ