
Францияда турнинг марказий ўйини бўлиб ўтди
- 17-октябр 2021, 02:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция Чемпионатида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тур доирасида мухлислар "Лион" - "Монако" ўйини гувоҳи бўлди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 75-дақиқасида Токо Эканби пенальтини голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Денайер "Лион"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Муҳим очколарни қўлга киритган Петер Бош шогирдлари 16 очко жамғаришга улгурда ва улар 5-ўринга кўтарилиб олди. "Монако"да 14 очко бор ва улар 7-ўринни банд этган.
{game}3625919{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ