
Франческо Тотти: "Майдонга қайтаманми?! Барча нарса рўй бериши мумкин"
- 22-октябр 2024, 09:40
- 0
- Футбол
Италия футболи ва "Рома" клубининг тирик афсонаси Франческо Тотти 48 ёшида яшил майдонга қайтишини истисно этмади.
"Яқинда мен билан боғланишди. Ҳаётда сиз ҳеч қачон "ҳеч қачон" дея олмайсиз. А Серия сиздек футболчиларни яна қабул қилишга тайёр. Майдонда сизни яна кўришимиз фақат қувонч бағишлайди.
Аммо чемпионатда ўйнаш учун жуда яхши машқ қилишим керак. Сўнгги пайтларда А Сериянинг баъзи клублари менга қизиқиш билдиришди. Бу чамаси бир ойлар олдин содир бўлди ва бу ҳолат мени яхши маънода бироз ақлдан оздирди. Шунда ўйлаб қолдим: Салкам 50 ёшни қаршилаган бўлсанг-у, лекин ҳали-ҳамон ҳурмат ва иззатда бўлсанг, бундай ортиқроқ бахт йўқ менимча", - деди "Рома"нинг собиқ сардори.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ