
Фозил Мусаев "Нефтчи"дан кетди!
- 3-декабр 2023, 18:38
- Shuhratbek Jo’rayev
- 2
- Футбол
Куни кеча “Нефтчи” клуби матбуот хизмати уч нафар футболчи – Владимир Назаров, Улуғбек Ҳошимов ва Нодирхон Неъматхонов билан хайрлашилгани ҳақида маълумот берди.
Булардан ташқари, жамоанинг яна бир аъзоси – Фозил Мусаев ҳам клубни тарк этди. Бу ҳақида у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзди.
Мусаев жорий мавсумда Суперлигада 13, Кубокда 3 та учрашувда майдонга тушди. “Нефтчи”да бир ярим йил давомида тўп сурган 34 ёшли ярим ҳимоячи клубдаги барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ