Флориан Вирц нега “Ливерпуль”ни танлади? Асосий омил аниқланди
- 31-май 2025, 19:41
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Янги мавсумда "Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Ливерпуль" сафига ўтиши мумкин. Томонлар трансфер юзасидан музокара олиб бормоқда.
Журналист Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, Вирцнинг қарор қабул қилишдаги асосий сабаби — янги бош мураббий Арне Слот унга жамоада "ўнчи рақам" (playmaker) ролини таклиф қилгани бўлган.
"Флориан учун ҳал қилувчи омил — Арне Слот унга "Ливерпуль"да ҳужумни бошқарувчи асосий фигура сифатида қараётгани бўлди.
Агар у "Бавария"ни танлаганида, бу ролни Жамал Мусиала билан бўлишишига тўғри келарди. Мураббийлар билан бўлган музокаралар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди" – деди Кристиан Фалк.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ