Флик тартибни бузган Рафиньяни жазолади
- 14-сентябр 2025, 23:48
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Барселона" Ла Лига доирасида ўз майдонида "Валенсия"га қарши ўйин ўтказмоқди.
Жамоа вингери Рафинья "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибидан жой олмади - бразилиялик футболчи ўйинни захирада бошлади.
"RAC1" нашрининг хабар беришича, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафиньяни дастлабки дақиқалардан майдонга туширишни мўлжаллаган. Бироқ, немис мураббий бразилиялик футболчини ўйинолди машғулотга кечикиб келгани учун жазо тариқасида асосий таркибдан чиқариб юборган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ