Флик Шенснининг устунлиги нимада эканлигини айтди
- 7-март 2025, 18:37
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Ханс-Дитер Флик Войцех Шенснини ажойиб дарвозабон деб таърифлади.
- Шенсни - фантастик даражада. "Бенфика"га қарши ўйинда "Барса" ўн бир кишига қарши ўн киши бўлиб ҳимояланганда, Войцех бизга катта ёрдам кўрсатди. Бу унинг вазифаси, буни яширишнинг ҳожати йўқ.
У ўз ишини жуда яхши бажаради ва айнан шу сабабли у ҳозирда биринчи рақамли дарвозабон, - деди "кўк-анорранглилар" бош мураббийи.
Маълумот учун, полшалик посбон жамоа дарвозасини қўриқлаган баҳсларда "Барселона" ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ