ФИФА жаҳон чемпионатига янги қоидалар жорий қилади
- 3-март, 11:47
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ФИФА томонидан АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган мусобақада вақтни чўзишга қарши ва VAR ваколатларини кенгайтиришга қаратилган янги қоидалар жорий этилиши режалаштирган.
Янги қоидага кўра, алмаштирилган футболчи 10 сония ичида майдонни тарк этиши шарт. Агар у вақтни чўзса, захирадан тушадиган футболчининг ўйинга қўшилиши бир дақиқага кечиктирилади.
Тиббий ёрдам сўраган футболчилар ҳам ёрдамдан кейин бир дақиқа майдон ташқарисида бўлиши талаб этилади.
Ҳакамлар аут ёки дарвоза зарбасида вақтни атайлаб чўзиш ҳолатида беш сониялик ҳисобни бошлаши мумкин. Агар ўйин ўз вақтида давом эттирилмаса, тўп рақибга берилади.
Жарима зарбасини кечиктириш ҳолатида эса рақиб жамоага бурчак тўпи берилади.
Шунингдек, VAR иккинчи сариқ карточкалар ва бурчак тўплари бўйича очиқ хатоларни ҳам қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ