ФИФА: 2025 йилнинг ёзида рекорд даражадаги трансферлар амалга оширилди
- 4-сентябр 2025, 16:39
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
2025 йилнинг ёзида аёллар ва эркаклар футболида рекорд даражадаги трансферлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ФИФА матбуот хизмати ташкилот расмий сайтида. Хусусан, эркаклар футболида 1 июндан 2 сентябргача бўлган даврда 12 мингга яқин, аёллар футболида эса 1100 дан ортиқ трансфер амалга оширилди.
Трансфер харажатлари 9,76 миллиард долларгача ошди - бу ёзги трансфер ойнаси тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Сумма 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 50% га ошган.
Харажатлар бўйича биринчи ўринни Англия эгаллади - 3 миллиард доллардан ортиқ. "Ливерпуль" бир трансфер ойнасида янги футболчиларни сотиб олиш учун сарфланган маблағ бўйича рекорд ўрнатди. "Қизиллар" ёзда жами 483 млн евро сарфлаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ