Февралгача Машариповнинг ўйинларини стадиондан кўра олмаймиз!

Февралгача Машариповнинг ўйинларини стадиондан кўра олмаймиз!

  • 11-декабр 2023, 18:13
  • 2
  • Футбол

Ўтган ҳафта Афинада волейбол ўйини чоғида мухлислар полиция билан уришиб кетишди. Ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири оғир яраланди. Шундан сўнг Грецияда футбол ўйинлари мухлисларсиз ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақида "ТАСС" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Футбол ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш тўғрисидаги қарор 2024 йил 12-февралгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Греция чемпионатида вакилимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилмоқда. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ