Фелиш: "Қолиш имконияти бўлса, рад этмайман"
- 10-феврал 2025, 23:22
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Жоау Фелиш ижара муддати тугагандан сўнг "Милан"да қолишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "TuttoMercato" нашри хабар берди.
- Сизни рухлантирувчи футболчи борми?
- Мен учун Кака ҳар доим шундай футболчи бўлиб келган. У билан "Милан" ҳақида гаплашмаган бўлсам-да, ўтмишда фикр алмашганмиз. Кака менинг кумирим, бироқ, ўзимни у билан таққослай олмайман. Мен у каби тарихга киришга ҳаракат қиламан.
- Сиз тарихдаги энг юқори маош олувчи португалиялик футболчисиз. Бу ҳақда фикрингиз қандай?
- Ҳозирча июнгача ижарадаман. Воқеалар ривожини бирга кузатамиз. Менга жамоадаги ҳамма нарса ёқяпти - клуб, одамлар, шароитлар. Мени жуда яхши кутиб олишди. Энг муҳими, ўзимни яхши ҳис қиладиган жойда қолиш.
Футболда ҳамма нарса ўзгариши мумкин. "Милан"да қолиш имконияти бўлса, мен буни рад этмайман.
- "Интер" ҳам сизга қизиқиш билдирдими?
- Ҳа, буни менга агентим айтди. У "Интер" қизиқиш билдираётганини маълум қилганди. Бироқ, мен аллақачон "Милан" билан мулоқотни бошлаган ва клубга ўтиш ҳақида ўйлаётган эдим, - дея таъкидлади "Челси"дан ижарага олинган "Милан" ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, Фелиш қишки трансферлар ойнасида "Милан" сафига ижара асосида келиб қўшилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум якунига қадар амал қилади