Фазлиддин Эркинбоев ҳам ярим финалда!
- 14-май 2025, 21:47
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, Польшанинг Варшава шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилмоқда.
-75 кг да рингга кўтарилган ҳамюртимиз Фазлиддин Эркинбоев ярим финал йўлланмаси учун бразилиялик Кауе дос Сантос билан жанг қилди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда вакилимиз ҳакамлар қарорига кўра ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа юртдошларимиз иштирокидаги бугунги басҳлар якунланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ