Файзуллаевнинг жамоадоши бўлиши кутилган футболчи ЦСКАга келмайдиган бўлди
- 5-феврал 2025, 20:40
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Фламенго" ярим ҳимоячиси Лорран ЦСКАга ўтишдан бош тортди.
"FlaBase" хабарига кўра, хавбек ЦСКАда тўп тепишни хоҳламаган ва томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтатилган. Футболчи "Фламенго"да қолади.
Аввалроқ, "армиячилар" Бразилия клуби билан 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 8 млн долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "Фламенго" сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ