
Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлаяпти!
- 5-декабр 2023, 14:07
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов Аббосбек Файзуллаевнинг жамоадошларини палов билан меҳмон қилгани ҳақида айтиб берди.
"Аббос ажойиб йигит. У билан тил топишиш жуда осон. У бизни икки марта палов билан даволади. Ажойиб! Биз унинг диетасига ўтишимиз керак. У шу руҳда давом этиши керак", - дея Чаловнинг сўзларини келтиради "Sport24".
Жорий мавсумда 20 ёшли Файзуллаев "армиячилар" сафида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, РПЛнинг 17-туридан сўнг ЦСКА 28 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ