
Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" ва Суперлигада ушбу кўрсаткич бўйича етакчи (фото)
- 15-декабр 2023, 15:54
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Пахтакор" клуби статистик маълумотни тақдим этди. Унга кўра, якунига етган мавсумда қанот ҳимоячиларининг голли узатмалари борасида ўзларини кўрсатишгани юзасидан хабар берилмоқда.
Жумладан, Фарруҳ Сайфиев Суперлигада 8, Ҳожиакбар Алижонов эса 7 марта голли узатмалар муаллифига айланишди. Жамоанинг чемпионатдаги ярим голларида айнан улар иштирок этишган.
Сайфиев нафақат “Пахтакор”, балки Суперлиганинг энг яхши ассистенти бўлди. Шунингдек, Дилшод Саитов ҳам барча мусобақаларда 6 бор шерикларига гол уришда сўнгги узатма билан кўмаклашган.
Қуйидаги жадвалда Суперлига, ОЧЛ ва Кубок (Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубок)даги кўрсаткичлар акс этган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ