
ФАКТ! Жасур Ҳасанов Ўзбекистон чемпионатларидаги ўйинлари сонини 500 тага етказиб олди (фото)
- 8-апрел 2023, 16:00
- 0
- Футбол
Айни пайт Зоминда "Сўғдиёна" ва "Металлург" жамоалари ўзаро куч синашмоқда.
Унда жиззахликларни сардор сифатида майдонга Жасур Ҳасанов бошлаб тушди. Бу Ҳасановнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 500-ўйини сифатида тарихга кирди. Шу муносабат билан "Сўғдиёна" футболчини алоҳида совға-саломлар билан уни табриклади.
Қуйида ЎЗбекистон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар билан танишишингиз мумкин.
1. Асрор Алиқулов - 520
2. Анвар Бердиев - 505
3. Жасур Ҳасанов* - 501
4. Игнатий Нестеров - 493
* Юқоридагилардан фақат Ҳасанов фаолиятини давом эттирмоқда ва у ўз натижаларини янада яхшилаш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанов айни пайт 39 ёшда ҳисобланади. У фаолияти давомида "Бунёдкор", "Локомотив", ОКМК, "Насаф" ва яна бир қатор номдор клубларда тўп тепган.

