
"Евро-2024" саралаши. Швеция Озарбайжонга мағлуб бўлди, Австрия ишончли ҳисобда зафар қучди
- 17-ноябр 2023, 02:17
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Евро-2024" саралашидан ўрин олган учрашувлар давом этади. "F" гуруҳидаги жамоалар ўртасидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда Озарбайжон Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Австрия 2:0 ҳисоби билан Эстонияни таслим қилди.
Озарбайжон - Швеция учрашувида Маҳмудов 3-дақиқада ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Дадашев фарқни иккитага ошириб қўйди, 89-дақиқада эса Маҳмудов яна бир ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Мазкур ўйиндан кейин Швеция гуруҳда 3, Озарбайжон эса 4-поғонада қолди.
{game}4044775{/game}
Эстония - Австрия баҳсининг 26-дақиқасида Лаймер жамоасини олдинга олиб чиқди, биринчи тайм сўнггида Ленхарт ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалаба орқали Австрия гуруҳ пешқадамига айланди.
{game}4044774{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ