
"Евро-2024" саралаши. Дания қийинчилик билан ғалаба қозонди ва Қозоғистонни 3-ўринда қолдириб, пешқадам бўлиб олди
- 10-сентябр 2023, 23:09
- 0
- Футбол
"Евро-2024" саралаш босқич 6-туридан ўрин олган Финляндия - Дания баҳсида меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 87-дақиқада Пьер-Эмиль Хейбьерг томонидан киритилди. Бу гол учрашувда ягоналигича қолди.
Ушбу ғалабадан кейин данияликлар ўз гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди. Терма жамоа ҳозирча 13 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Шимолий Ирландия эса 12 очко билан 2-поғонадан жой олган. Ушбу гуруҳдан жой олган қўшниларимиз Қозоғистон ҳам 12 очко тўплаган. Аммо тўплар фарқига кўра финлар 2-ўринни банд этиб турибди.
{game}4044794{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ