
"Евро-2024" доирасидаги Бельгия - Швеция учрашуви қайта ўтказилмайдиган бўлди
- 19-октябр 2023, 18:08
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ҳафта бошида Европа чемпионати саралашидан ўрин олган Бельгия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин биринчи бўлимдан кейин тўхтатилди. Гап шундаки, стадиондан унча узоқ бўлмаган жойда теракт содир бўлди – Швеция терма жамоасининг икки мухлиси отиб ўлдирилди.
Бельгия ва Швеция футболчилари 1:1 ҳисобида танаффусга чиқишди. УЕФА матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳисоб инобатга олинди ва жамоалар ўйинни қайта ўтказмайдиган бўлди. Ҳар бир термага 1 очкодан берилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ